12:22 (13.12.2022)

3045

ССВ: ОИВга чалинган беморлар 22 турдаги вирусга қарши дорилар билан бепул таъминланади

Президентимиз бошчилигида фтизиатрия ва пульмонология соҳасини ривожлантириш, ОИТС касаллигининг олдини олиш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда:

 

  • ОИВ инфекцияси бўйича текширувни кенгайтириб, 3 миллион аҳолини қамраб олиш чоралари белгиланди.

 

  • Бундай беморлар 22 турдаги вирусга қарши дорилар билан бепул таъминланади.

 

  • Ҳудудий ОИТС маркази ва туманлараро лабораторияларни таъмирлаш, уларни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга масъуллар бириктирилди.

 

  • Тиббиётнинг бирламчи бўғини ходимларини ОИВ инфекцияси бўйича малакасини ошириш, аҳоли ўртасида касаллик ва унинг оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишларини кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.

 

  • Якунда фтизиатрия, пульмонология ва ОИТС йўналишларида дастурий қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech