11:00 (29.09.2025)

535

Суяклар емирилишининг кутилмаган сабаби айтилди

Микропластик зарралари қонда, мияда, кўкрак сутида ва ҳатто суякларда ҳам топилган. Маълум бўлишича, у суяклар мустаҳкамлигига путур етказади.

Микропластик нафақат юрак, ўпка ёки асаб тизимига, балки суяклар соғломлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Халқаро олимлар гуруҳининг аниқлашича, пластикнинг майда зарралари суяк илигига кириб бориши ва унинг фаолиятини издан чиқариши мумкин.

Ҳар йили дунё бўйича 400 млн тоннадан ортиқ пластик ишлаб чиқарилади ва унинг зарралари сув ва егуликлардан тортиб ҳавода ҳам мвжуд. Микропластик зарралари қонда, мияда, кўкрак сутида ва ҳатто суякларда ҳам топилган. Энди маълум бўлишича, у суяклар мустаҳкамлигига путур етказади.

«Суяк тўқимаси ҳужайраларида ўтказилган тажрибаларда микропластик уларнинг яшовчанлигини сусайтириши, қаришни тезлатиши ва шамоллаш келтириб чиқариши маълум бўлди. Ҳайвонларда пластик суяклар мўртлашишига олиб келишини кузатдик», — деди Кампинас университети минерал ва суякларни ўрганиш лабораторияси координатори Родриго Буэно де Оливейра.

Унинг таъкидлашича, микропластикнинг суяклар мустаҳкамлигига таъсири охиригача ўрганилмаган, лекин кўплаб тадқиқотлар пластик зарралари суяк ичига кириб бориши ва ундаги метаболизмни издан чиқаришини кўрсатмоқда.

«Спорт, овқатланиш ва дорилар суякларни мустаҳкамлашга ёрдам беришини биламиз. Лекин шу вақтгача микропластикнинг суякларга таъсири ҳисобга олинмаган», — деди Оливейра.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech