17:52 (16.04.2025)

190

Сумалак сайли бўлиб ўтди

Хабар берганимиздек, 14-15 апрел кунлари “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси ҳамда “Ўзбекистон Дори таъминоти” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида Марказий омборхона ҳудудида сумалак сайли ўтказилди, аҳил ва қувноқ жамоа баҳорнинг шоҳ таоми сумалак тайёрлади. Барча яхши ният билан сумалак ковлади.

Cумалак 24 соатда тайёр бўлади, ярим тунгача қайнатилади. Шу сабаб ҳам қозон атрофида компания ва жамият  ходимлари жам бўлди. Вақтни унумли ўтказиш учун беллашувлар, турли хил қизиқарли ўйинлар ташкил этилди. Ўланлар, лапарлар айтилди, йиллар давомида иш жараёнида бўлган қизиқарли воқелар тилга олинди.  Шўх куй-наво остида рақсга тушишди. Рақс — бу ҳаракат, гўзаллик, сўзсиз мулоқот.

Кеча 15 апрель куни сумалак тайёр бўлгач, компания раҳбарияти   жамоа билан бир дастурхон атрофида йиғилди. Ош тарқатилди. Қуръон тиловат қилиниб, компания ривожига ҳисса қўшган, ўзидан из қолдириб кетган устозлар, ходимлар бир-бир ёдга олинди.

Бундай тадбирлар жамоани янада бирлаштиради, ҳамжиҳатликда ишлашга, бир-бирини қўллаб-қувватлашга ўргатади. Бу байрам ҳам ходимлар қалбида унутилмас ва хуш таассуротларни муҳрлади.  

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech