17:50 (17.03.2025)

359

Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида кирим ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини сотувга қўйган дорихоналар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “J.M.” хусусий корхонасига қарашли дорихона кўздан кечирилганда дорихона сотувчиси Х.Ж. умумий баҳоси 131,9 млн сўмлик кирим ҳужжатлари бўлмаган 40 турдаги ва 50 дона инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи “Бензонал” номли дори воситасини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментининг Ёзёвон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “E.” хусусий корхонасига қарашли дорихона мудири М.К. фуқаро А.А.га 250 дона “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан турли номдаги жами 3 152 дона кирим ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech