15:50 (15.10.2025)
47
"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси кузатув кенгаши қарори билан Камилов Абдуғани Абдунабиевич компания Бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Камилов Абдуғани Абдунабиевич 1981 йил Тошкент шаҳрида туғилган.
2003 йилда Тошкент фармацевтика институтини, 2014 йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
2004 йилдан “Дори-Дармон” АК тизимида иш бошлаган ва шу кунга қадар турли даражадаги ва юкори масъулият талаб қилувчи — савдо менежери, савдо бўлими бошлиғи, тижорат бўйича директор, Бошқарув раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.
21 йиллик тажрибаси давомида компания ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
"Дори-Дармон" жамоаси Камилов Абдуғани Абдунабиевични ушбу юқори ишонч ифодаси бўлган тайинлов билан муборакбод этар экан, унинг раҳбарлиги остида компания янада муваффақиятли ривожланишига ишонч билдиради.