09:02 (18.01.2024)

1140

Дунёдаги энг йирик 5 та дорихона тармоқлари

Дорихона тармоқлари тобора ўсиб бораётган дунё аҳолисини турли хил фармацевтика маҳсулотлари ва хизматлари билан таъминлашда ажралмас рол ўйнайди. Бугун дунёдаги энг йирик бешта дорихона тармоғи, уларнинг кучли томонлари, бозордаги ўрни, асосий таклифлари ва глобал соғлиқни сақлаш ландшафтига таъсирини ўрганамиз.

  1. Cardinal Health, Inc.

Рўйхатда бешинчи ўринда Cardinal Health, Inc. фармацевтика ва тиббий буюмларнинг глобал дистрибютори сифатида фаолият юритувчи Америка трансмиллий компанияси ҳисобланади. Компания, шунингдек, ядровий тиббиёт ва фармацевтика формулалари хизматлари каби турли соҳаларда ҳам ишлайди.

Kardinal  АҚШ соғлиқни сақлаш тизимининг асосидир, АҚШ касалхоналарининг деярли 90 фоизига,  60 000 дан ортиқ дорихоналар ва 10 000 дан ортиқ ихтисослашган шифокорлар идоралари ва клиникаларга  хизмат кўрсатади. Ушбу кенг қамровли таъсир компанияни соғлиқни сақлаш маҳсулотларини тарқатишда етакчига айлантирган.

Бозорга таъсири

Kardinal соғлиқни сақлаш экотизимида асосий роль ўйнайди. Турли хил шароитларда, турли хил масофалардаги   тиббий муассасалар, шифохоналар ва дорихоналарга  дори-дармонларни қулай ва арзон етказилиши соғлиқни сақлаш соҳасидаги натижаларига ижобий таъсир кўрсатади.

  1. Wal-Mart Stores, Inc.

Ўзининг улкан чакана операциялари билан танилган Wal-Mart Stores, Inc. фармацевтика соҳасида муҳим рол ўйнайди. Компаниянинг турли мамлакатларда 4700 дан ортиқ дорихоналари мавжуд.

Бозорга таъсири

Wal-Mart асосий дори-дармонлар ва тиббий хизматларидан фойдаланишни демократлаштирди, бу билан соғлиқни сақлашда натижаларни яхшилашга катта ҳисса қўшмоқда.

  1. Makkesson корпорацияси

Учинчи ўринни эгаллаган McKesson корпорацияси Қўшма Штатларда жойлашган тиббиёт ва хизматларни тақсимлаш бўйича глобал етакчи ҳисобланади.

Бозорга таъсири

Таъминот занжирида муҳим роль ўйнаган МcКессон дори-дармонларни тиббий муассасаларга муаммосиз етказиб беришни таъминлаш учун инфратузилмасини мунтазам яхшилаб боради.

  1. CVS Health Corporation

Американинг яна бир фармацевтика гиганти CVS Health Corporation  рўйхатда иккинчи ўринни эгаллайди.

9,900 дан ортиқ чакана савдо нуқталари ва кучли интернет тизимининг мавжудлиги билан CVS Health кенг қамровли дорихона хизматларини, жумладан, рецепт асосида дори воситалари билан таъминлашни,  дори-дармонлар бўйича маслаҳатлар ва эмлашларни тақдим этади. Бундан ташқари, MinuteClinic клиникалари енгил касалликлар ва жароҳатлар учун қулай тиббий хизматларни таклиф қилади.

Бозорга таъсири

CVS Health дори-дармонлар ва шошилинч тиббий ёрдам хизматларининг мавжудлиги билан    аҳоли саломатлигига катта таъсир кўрсатади.

  1. Walgreens Boots Alliance

Америка Қўшма Штатларида жойлашган Walgreens Boots Alliance дунёдаги энг йирик дорихоналар тармоғидир. Компания ҳар куни 11 мамлакатда 18 500 дан ортиқ дорихоналардан иборат кенг тармоқ орқали миллионлаб мижозларга хизмат кўрсатади.

Ўзининг қулайлиги ва хилма-хил маҳсутлар танлови билан танилган Walgreens Boots Alliance рецепт бўйича дори-дармонлар, рецептсиз дори-дармонлар, саломатлик ва соғломлаштириш маҳсулотлари ва турли хил соғлиқни сақлаш хизматларини таклиф этади.

Walgreens Boots Alliance дорихоналар тармоғи чакана савдода етакчи бўлиб, ўзининг кенг ва хилма-хил хизматлари, таклифлари орқали миллионлаб мижозларининг саломатлигини тиклашга ёрдам беради.

Глобал фармацевтика саноати технологик тараққиёт, истеъмолчиларнинг хоҳиш-истакларининг ўзгариши ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар каби омиллар таъсирида ривожланишда давом этмоқда. Walgreens Boots Alliance-дан Cardinal Health гача, бу дорихона тармоқлари кенг чакана савдо тармоқлари, инновацион соғлиқни сақлаш хизматлари ёки таъминот занжирини самарали бошқариш орқали дунё тиббиётига муҳим ҳисса қўшади.

Саноат ривожланиб борар экан, бу компаниялар дунё бўйлаб одамларнинг сифатли дори-дармонлар ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаб, ривожланаётган тенденцияларга мослашиши мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech