12:10 (19.08.2025)
32
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “G.T.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Ф.М. харидорга тегишли кирим ҳужжатлари бўлмаган хорижда ишлаб чиқарилган 50 дона “Омнадрен 250” дори воситасини 3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Миришкор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “O.F.M.” МЧЖ дорихонаси масъул шахслари дорихонада хорижда ишлаб чиқарилган 50 дона таркибида кучли таъсир қилувчи модда мавжуд “Габапентин-С3” номли дори воситасини тегишли лицензия олмасдан сотувга қўйганликлари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.