13:52 (14.11.2024)
360
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.К. ва бошқалар тегишли сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 199 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 10 минг қути “LEVOMER 500ig” номли дори воситасини фуқаро М.Х.га 13 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.