14:51 (30.01.2023)
2661
Пойтахтда озиш учун тақиқланган «FatZorb» дори-дармони билан савдо қилаётган бир гуруҳ тадбиркорлар қўлга олинган. Бу ҳақда ИИББ маълумотларига асосланиб, batafsil.uz хабар бермоқда.
Тошкентда тақиқланган ва хавфли моддаларни ўз ичига олган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) билан савдо қилаётган тадбиркорларни аниқлаш бўйича рейд ўтказилган. Тадбир давомида олти киши ушланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари жами 48 миллион сўмлик озиш учун тақиқланган 8640 қути «FatZorb» препаратини олиб қўйишган.
Сўроқ пайтида тадбиркорлар мамлакатда мазкур препаратга талаб жуда катта эканлиги боис, уни сотишни бошлаганликларини айтишган. Ҳозирги вақтда ушбу ҳолатлар бўйича терговга қадар текширувлар олиб борилмоқда.
Аввалроқ «FatZorb» оздирувчи дорисида кучли таъсир қилувчи модда аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.