11:50 (13.11.2024)
394
Тошкент вилоятининг “Ғишткўприк” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб киришга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган шахсий кўрик жараёнида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда декларацияланмаган, фуқаро ўз танасининг оёқ қисмларига олдиндан яшириб олган 199 дона “Анаферон” номли дори воситалари борлиги фош этилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.