17:37 (01.11.2023)

1264

Нидерландия олимлари чой ва қаҳваларда хавфсиз шакар миқдорини аниқлашди

Голландиянинг Лейден университети олимлари ширин чой ва қаҳва соғлиқ учун зарарли эмас, лекин ичимликдаги шакар миқдори беш граммдан кўп бўлмаслиги кераклигини аниқладилар. Тадқиқот натижалари PLOS One журналида чоп этилди.

Мутахассислар 30 йилдан ортиқ вақт давомида турли миқдорда шакар қўшилган чой ёки қаҳва ичган деярли уч минг нафар тажриба иштирокчисини кузатдилар.

Тадқиқотнинг бошида ва охирида олимлар субъектларнинг соғлиғини текширдилар ва тадқиқотни якунланишигача вафот этганларнинг ўлим сабабларини мониторинг қилдилар. Натижалар эрта ўлим ичимликларга шакар қўшилиши билан боғлиқ эмаслигини кўрсатди.

Бироқ, мутахассисларни таъкидлашича, улар беш граммдан кўп бўлмаган шакар ҳақида гапиришмоқда, агар ширин ичимликлар ва шарбатлар таркибида тахминан 25 грамм шакар бўлса саломатликка салбий таъсир қилиши мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech