08:57 (22.07.2025)
414
У ҳар қандай ўсмага қарши иммунитетни фаоллаштириши мумкин.
Флорида университети олимлари саратоннинг барча турига қарши иммунитет тизимини фаоллаштира оладиган тажрибавий мРНК вакцинасини яратишди. Тадқиқотчиларнинг айтишича, вакцина муайян ўсмани эмас, балки умуман саратон ҳужайраларини аниқлаб, уларга ҳужум қилишни иммунитетга ўргатади.
Илгари ушбу ишланма миянинг хавфли ўсмаси - глиобластомага қарши курашда самарали эканлигини кўрсатган эди. Энди олимлар уни сичқонлардаги саратоннинг бошқа турларида, жумладан тери, суяк ва мия саратонида синаб кўришди. Баъзи ҳолларда ўсмалар қўшимча даволанмасдан ҳам бутунлай йўқ бўлиб кетди.
Вакцина CОВИД-19ъга қарши препаратлар каби ишлайди: у организмга мРНК кўринишидаги "кўрсатмалар"ни етказиб беради, бу эса ҳужайраларни махсус оқсиллар ишлаб чиқаришга ундайди. Бу оқсиллар ўсмаларни иммунитет тизими учун аниқроқ кўринадиган қилади, натижада иммунитет уларга фаол равишда ҳужум қила бошлайди.
Дори воситаси ҳозирча ҳайвонларда синовдан ўтказилаётган бўлса-да, у келажакда саратоннинг барча турларига қарши универсал вакцина яратиш учун асос бўлиши мумкин.