12:06 (19.07.2023)

2449

Олимлар: мия чайқалиши болаларнинг IQ даражасига таъсир қилмайди

Ҳар қандай болалик жароҳати ва айниқса, бош жароҳати ота-оналарни кейинчалик қандай таъсир кўрсатиши билан қўрқитади. Pediatrics тиббиёт журналида чоп этилган янги тадқиқот ташвишланган катталарни бироз тинчлантириши мумкин.

Канада ва Қўшма Штатлардаги болалар касалхоналаридаги тез тиббий ёрдам бўлимига ташрифлар натижасида, олимлар болаларда мия чайқалиши IQ ва ақлга клиник жиҳатдан аҳамиятли таъсир кўрсатмаслигини аниқлашди. Тадқиқотда 8 ёшдан 16 ёшгача бўлган америкалик ва канадалик болалар - мия чайқалиши бўлган 566 та бола ва ортопедик жароҳат билан келиб тушкан 300 та бола ўрганиб чикилди.

"Шубҳасиз, мия чайқалишининг болаларга таъсири катта ташвиш туғдиради ва энг катта саволлардан бири бу боланинг умумий интеллектуал фаолиятига таъсири" дейди Калгари психология кафедраси профессори доктор Кейт Йейтс.

Канада ва Aмерика Қўшма Штатларидан беморларнинг бирлашиши педиатрия тадқиқотига катта намуна ҳажмини берди ва Эдмонтон, Монреал, Ванкувер, Оттава, Aтланта, Юта ва Огаё университетлари ҳамда Калгаридаги Моунт Роял университетидан қатнашган тадқиқотчиларга кенг доирадаги демографик ва клиник хусусиятларга эга бўлган беморларни синовдан ўтказиш имкониятини берди.

"Биз ижтимоий-иқтисодий аҳволни, беморнинг жинсини, жароҳатнинг оғирлигини, мия чайқалиши тарихини ва жароҳат вақтида онгни йўқотиш бўлган ёки бўлмаганлигини ҳисобга олдик", дейди Йейтс. “Бу омилларнинг ҳеч бири муҳим эмас экан. Умуман олганда, мия чайқалиши паст IQ билан боғлиқ эмас".

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech