12:41 (26.02.2024)

1501

Олимлар инсон сочидан 100 баробар юпқароқ юрак стимуляториишлаб чиқишди

Чикаго университети тадқиқотчилари ўта юпқа юрак стимулятори ишлаб чиқди. Ушбу қурилма организмнинг юрак-қон томир ёки асаб тизимининг фаолиятини тартибга солиш имконини беради.

Aйни пайтда миллионлаб одамлар юрак стимуляторидан фойдаланадилар. Олимларнинг фикрича, янги қурилма янада ихчам ва қулай, шунингдек, ишончлироқ бўлади.

Электрон юрак стимулятори ёруғлик таъсирида ишлайди. Бу ишламай қолиши мумкин бўлган ҳаракатланувчи қисмлар ёки симлардан холос бўлиш имконини беради.

Қурилма икки қатламли силикон материалдан иборат. Улар электр зарядини ҳосил қилиш орқали ёруғлик билан реакцияга киришади. Юқори қатламда кўплаб майда тешиклар (нанопор) мавжуд бўлиб, улар электр энергиясини тўплайди ва унинг тарқалиб кетишини олдини олади.

Мембрананинг қалинлиги атиги 1 микрометр - инсон сочидан 100 марта юпқароқ. Майдони бир неча квадрат сантиметр. Оғирлиги - 1/50 граммдан кам (замонавий юрак стимулятори камида беш грамм оғирликда).

"Қурилма қанчалик енгил бўлса, у, беморлар учун шунчалик қулайроқдир", деб тушунтирди ишлаб чиқувчилар.

Қизиғи шундаки, хизмат муддати тугагандан сўнг, қурилма заҳарли бўлмаган бирикмалар ҳосил қилиб, танада эрийди. Бу эса уни олиб ташлаш учун қўшимча жарроҳликни олдини олади.

Олимлар қурилманинг биринчи синовларини ҳайвонларда ўтказди. Олимлар қурилмани янада ривожлантириш ва одамлар учун мослаштиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради mir24.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech