12:45 (08.04.2024)
1290
Россия технологик университети олимлари табиий хлорин асосида саратон касаллигини ташхислаш ва даволашда ёрдам берадиган янги дори воситасини ишлаб чиқишди.
Кимё фанлари доктори Михаил Грин кимёгарлар радионуклидларни ушлаб, уларни ўсимтага ўтказишга қодир янги молекулани яратишганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу саратон ҳужайралари фаолиятининг бузилишига, бу эса кейинчалик уларнинг нобуд бўлишига олиб келади. Профессор бундай дори воситасидан касалликни аниқлашда ҳам фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади.
“Бундан ташқари, биз яратган дори токсик эмас: терапевтик дозадан 50 баравар юқори дозаларни қўллаган синовлар лаборатория ҳайвонларининг ўлимига олиб келмади”, дея қўшимча қилди Грин.
Олимлар яқин орада ушбу дорини Россия бозорига олиб чиқишни режалаштирмоқда.