14:00 (17.11.2025)

50

Уфада бўлиб ўтган Ички касалликлар бўйича IV Халқаро Евроосиё форуми тафсилотлари

Россиянинг Бошқирдистон Республикасининг Уфа шаҳрида IV Халқаро ички касалликлар шифокорлари Евроосиё форуми юқори савияда бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистоннинг етакчи мутахассислари "Дори-Дармон" АК ташаббуси ва кўмагида иштирок этишди.

Ўзбекистоннинг уч нафар мутахассислари форумда уз маърузалари билан қатнашди.

Биринчи маърузачи умумий амалиёт шифокори, ревматолог ва Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитатсия илмий-амалий тиббиёт маркази профессори Дилором  Раҳимова бўлди. Унинг мавзуси "Нафас олиш касалликларида ўпка гипертензиясини даволашда инновацион ва мултидиссиплинар ёндашув: Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги воқелик ва истиқболлар.

Хилола Мирахмедова, Тошкент давлат тиббиёт академияси Ички касалликлар кафедраси бўлими мудири, профессор, Ўзбекистон ревматологлар ассотсиатсияси раиси "Тизимли склеродермада интерститсиал ўпка касаллигини эрта ташхислашнинг клиник ва иммунологик жиҳатлари” мавзусидаги маърузаси билан қатнашди.

Шунингдек, АК «Дори-Дармон”нинг тижорат директори Рамил Абдулов "Реимбурсатсия дастурини ривожлантириш: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро истиқболлар” мавзусида сўзлади. У ўз чиқишида Ўзбекистонда реимбурсатсия дастурининг аҳамияти, аҳолига сифатли дориларни тақдим этишдаги рольи ва фармацевтика соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўзлаб берди. Хусусан, дастур:

- Аҳолининг зарур дори-дармонларга бўлган эҳтиёжини оширади;
- Ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдамни яхшилайди;
- Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги имкониятлар яратади.

 «Дори-Дармон” давлат реимбурсация дастурида иштирок этмоқда

"Дори-Дармон" АК 2021 йили Сирдарё вилоятида тажриба-синов сифатида бошланган реимбурсация дастурини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ушбу тизимни босқичма-босқич 2026 йилнинг якунига қадар мамлакатимиз бўйлаб жорий этиш режалаштирилган.

"Дори-Дармон" АК томонидан 9 ой ичида компания реимбурсатция дастури доирасида 14 млрд 155 млн сўмлик дориларни бепул тақдим этди. Бу кўрсаткич дастурнинг самарадорлиги ва ижтимоий аҳамиятини акс эттиради.

Шунингдек, форум давомида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бошқирд давлат тиббиёт университети ва Республика терапия ва тиббий реабилитатсия илмий-амалий маркази ўртасида академик ва илмий ҳамкорлик бўйича шартнома имзоланди. Университетда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув бўлиб ўтди  ҳамда уларнинг таълим ва касбий ривожланиш масалалари муҳокама қилинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech