11:51 (23.02.2024)

1417

Уйқудан олдин ичиш мумкин бўлмаган 5 хил дори

Кечаси нега кўзингизга уйқу келмаётганини тушуна олмаяпсизми? Бунга сабаб қабул қилинган дори-дармонлар бўлиши мумкин. Баъзи дорилар уйқу ва умумий фаровонликка таъсир қилиши мумкин.

Тиббиёт фанлари номзоди, саломатлик ва ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича китоблар муаллифи доктор Майкл Бреус : Маълум дори-дармонлар инсоннинг уйқусига таъсир қилиши мумкин. Aйрим дори-дармонлар одамларнинг яхши ухлашига ёрдам беради. Бироқ, шамоллаш ва гриппга қарши воситалардан тортиб саратонни даволашгача бўлган кўплаб дорилар уйқусизликка олиб келиши мумкин. Дорилар йўриқномасида унинг ножўя таъсирлари ва бошқа дорилар билан ўзаро мослиги ҳақида тўлиқ маълумот берилса-да, бемор уни кўпинча ўқиб кўрмайди, — дейди.

Кечаси қайси дориларни қабул қилмаслик кераклигини билиб олинг:

1. Грипп ва шамоллашга қарши дорилар

Ўткир респиратор вирусли инфекцияларга қарши дорилар кўпинча шифокор кўрсатмасига биноан қабул қилинади. Бундай дориларнинг таркибида псевдоэфедрин моддаси бўлиб, унинг вазифаси бурун битишининг олдини олишдир. Бироқ бу модда уйқусизликни келтириб чиқаради. Псевдоэфедрин аллергияга қарши ҳамда антигистамин препаратларда ҳам учрайди.

2. Никотин пластирлари

Никотин пластирлари чекишга қарши курашда қўлланилади ва тамакига қарамликнинг олдини олади. Аммо кечаси ишлатилганда уйқусизликни келтириб чиқаради.

3. Антидепрессантлар

Антидепрессантлар — бу тушкунликка қарши дорилар бўлиб, бош миядаги бахт гормонлари, яъни серотонин, эндорфин, дофамин ва окситоцин даражасини кўтарадиган препаратлардир. Айниқса, селектив серотонинни қайта юклаш ингибитори турига кирувчи антидепрессантлар уйқуга халақит бериши исботланган.

4. Бета блокаторлар

Бета блокаторлар юрак ишемик касалликлари, аритмия, гипертензия, юрак етишмовчилиги, мигрен ва тиреотоксикоз каби касалликларда қўлланилади. Ушбу препаратлар мелатонин — уйқу гормонини камайтиради. Бундан ташқари, ярим кечаси уйғониш, тушда қўрқиб кетиш кабилар бета блокаторлар билан боғлиқ.

5. Холинестераза ингибиторлари

Хотира, диққат ва нутқнинг бузилиши билан кечадиган деменция касаллигида шифокорлар холинестераза ингибиторларини тавсия қиладилар. Дорининг таъсирида ёши катталарда уйқусизлик янада кучаяди. Бунинг олдини олиш учун беморга қўшимча мелатонин буюрилиши мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech