11:11 (11.03.2025)

103

ҚУТЛОВ

"Дори-Дармон" акциядорлик компаниясининг 2- бўлим бошлиғи Примуҳамедова Баҳор Муртазақуловнани 60 ёшга тўлиши муносабати билан самимий қутлаймиз.

Баҳор Примуҳамедова 1965 йил 8-март куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида таваллуд топган.

1987-йилда Тошкент Фармацевтика институтини провизор мутахассислиги бўйича тугатган ва шу йили Жиззах вилояти дорихоналар бошқармасининг омборхонасида провизор-технолог сифатида иш фаолиятини бошлаган.

38 йиллик фаолияти давомида Жиззах вилояти "Фармация" ИЧБнинг савдо бўлимида, "Жиззах Дори-Дармон"да ходимлар бўлими катта нозири бўлиб ишлаган.

2002 йилдан буён "Дори-Дармон" акциядорлик компаниясининг фармацевтика ишини ташкил қилиш ва назорат бўлимида провизор-назоратчи, етакчи провизор-назоратчи, бўлим мудирининг муовини ва бўлим бошлиғи, 2017 йилдан буён эса 2-бўлим бошлиғи лавозимида хизмат фаолиятини олиб бормоқда.

Баҳор Примуҳамедова йиллар давомида жуда кўплаб шогирдларга устозлик қилди, фармацевтика ишини, мижозлар билан ишлашни, жамоа билан мулоқотни ўргатди, устоз-шогирд анъаналарини қадрлаб, давом эттириб келмоқда. Самарали меҳнати сабаб 2011 йилда "Мустақилликнинг 20 йиллиги", 2021 йилда "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Компания раҳбарияти томонидан таваллуд кун соҳибаси узоқ йиллар давомида фидойилик билан вазифасини сидқидилдан бажариб келаётганлиги учун "Фахрий ёрлиқ" топширилди.

Примуҳамедова Баҳор Муртазақуловна қутлуғ ёшингиз муборак бўлсин, сизга соғлик-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр, бахт-саодат, шарафли ишингизда янгидан-янги муваффақиятларни тилаб қоламиз.

"Дори-Дармон" АК жамоаси

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech