16:48 (10.10.2023)

1879

Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

Бугун, 10 октябр куни Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан қўшни Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди.

Гуманитар ёрдам таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари: ун, буғдой, ёғ, макарон, гўшт маҳсулотлари, гуруч, шакар; чодир ва одеяллар, шунингдек бирламчи тиббий ёрдам учун зарурий барча воситалар бор.

"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси томонидан ҳам қарийб 27 млн сўмлик бирламчи тиббий ёрдам воситалари берилди.

Инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев бошчилигида етказилди. Тадбирда, шунингдек ОАВ вакиллари ҳам қатнашди.

Мезбонлар вакили Мавловий Шарофиддин Муслим синовли кунларда берилаётган бу ёрдамларни афғон халқи ҳеч қачон эсдан чиқармаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни эрталаб Афғонистонда фожиали табиий офат юз берди: эпицентри Ҳирот шаҳридан 40 км шимоли ғарбда 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзиладан сўнг 3 та кучли афтершок кузатилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech