14:50 (13.03.2025)
162
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Анвархон Акабиров айтиб ўтди.
Маълумотларга кўра, 2024 йил якуни бўйича 5,1 трлн. сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати – 118 фоизни ташкил этди. 180,1 млн. долларлик маҳсулотлар ва хизматлар экспорт қилинди - ўсиш суръати – 138 фоизни ташкил этди.
Тармоқ бўйича жами 310 млн. долларлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилди, ўсиш суръати – 132 фоиз ташкил этди.
Умумий қиймати 779 млн. долларлик 69 та лойиҳаларда амалий ишлар бошланди. 92,4 млн. долларлик 28 та лойиҳалар ишга туширилди ҳамда 1380 нафар янги иш ўринлари яратилди.
2024 йилда “Зарур дорихона амалиёти (GPP)” миллий стандарти янги таҳрирда ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида Марказга онлайн ариза топшириш ахборот тизими ишга туширилди.
GxP стандартларни жорий этиш бўйича 3 785 та корхонада инспекция амалга оширилди. GMP сертификатига эга корхоналар сони 54 тага, GDP сертификатига эга дистрибьютор корхоналар сони 318 тага, GPP сертификатига эга дорихоналар сони 2 538 тага етказилди.