15:05 (26.10.2023)
1516
Бугунги кунда Ўзбекистон фармацевтик бозорида дори воситаларини улгуржи реализацияси билан шуғулланиш ҳуқуқига эга 600 га яқин ташкилотлар бўлиб, улардан бири 100 йилдан буён халқ саломатлигини асраш, аҳолига сифатли ва мақбул нархлардаги дори воситаларини етказиб бериш йўлида хизмат қилиб келаётган, улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ҳисобланади.
Компания таркибида 7 та акциядорлик ва 13 та масъулияти чекланган жамиятлар, 17 та улгуржи омбор, 1747 та ижтимоий дорихона ва дорихона шахобчалари фаолият юритмоқда. Ушбу дорихоналарнинг 1143 таси ёки 65 фоизи қишлоқ ҳудудларида жойлашган.
"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси 100 дан ортиқ маҳаллий ва чет эллик етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, компания жорий йилнинг 2-чорагида Германия, Венгрия, Россия, Ҳиндистон, Украина, давлатлари билан дори воситалари сотиб олиш бўйича шарномалар тузди.
Ноябр ойида компанияга қарийиб 2 500 000 АҚШ долларлик импорт дори воситалари келиши кутилмоқда.