14:44 (27.05.2025)

224

Дори-Дармон" AКда Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ўтказилди

Кеча "Дори-Дармон" акциядорлик компаниясида Бошқарув раиси М.Дўсмуратов, Ривожланиш ва инвестициялар бўйича директор A.Нажмитдинов, Aхборот-таҳлил бўлими бошлиғи Н.Исламова ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият бўлими бошлиғи Н.Ғуломхўжаева Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги хусусий секторни ривожлантириш бўйича махсус миссияси иштирокчилари: хусусий секторни ривожлантириш бўйича етакчи мутахассис Aнита Окемини, ХМКнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таҳлилчиси Стефан Шарп ва маслаҳатчи Чарлз Сао билан учрашув ўтказди.

Учрашувда фармацевтика бозори фаолиятининг асосий жиҳатлари, жумладан, дори воситаларини харид қилиш, нархларни шакллантириш ва Ўзбекистон иқтисодиётининг фармацевтика секторига инвестициялар жалб қилиш шунингдек, маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқаришни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ва фармацевтика саноатини ривожлантиришнинг бошқа муҳим масалалари муҳокама қилинди.

Компания раҳбарияти мамлакатимизда фармацевтика саноатида олиб борилаётган ислоҳатлар, ушбу соҳада хусусий секторни ривожлантириш учун қандай чора-тадбирлар зарурлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Маълумот учун: Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси (IFS) миссияси Ўзбекистонда Хусусий Сектор Ривожланишини Баҳолаш (SPSD) ҳужжатини тайёрлаш доирасида 26 майдан 6 июнга қадар иқтисодиёт тармоқларини чуқур таҳлил қилиш мақсадида Ўзбекистонда бўлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech