09:04 (09.11.2023)
1405
Aндижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги ҳуқуқбузарлик фош этилди.
Хусусан, Aндижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Я бошқарувидаги “BYD“ русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида автотранспорт юкхонасида 171 қути «Ферроуз» номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом еттирилиб мазкур фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида дастлабки қиймати 1 млрд. 200 млн сўмлик 14 хил турдаги 10 686 дона дори воситалари, 50 дона картон қутиларда дори воситаларининг бўш қутилари, йўриқномалари ва ёрлиқлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.