12:16 (02.03.2023)
2363
Белоруссияда дорихоналар орасидаги минимал масофа белгилаб қўйилди. Аҳоли турар-жойларида улар бир-биридан 500 метр радиусда жойлашган бўлиши керак. Битта бинода агар у йирик савдо маркази бўлса, бир нечта дорихоналарни очишга рухсат берилади.
Белоруссияда дорихоналар орасидаги минимал масофани белгилайдиган янги қонун қабул қилинди. Шундай қилиб, умумий майдони 5 минг квадрат метргача бўлган савдо марказларида фақат битта дорихона, 5-10 минг квадрат метрлик савдо марказларида эса иккитадан кўп бўлмаган дорихонага рухсат этилади. 10 минг квадрат метрлик савдо марказида учтагача дорихона бўлиши мумкин. Aҳоли пунктларида 500 метр радиусда битта шохобча очишга рухсат берилади, бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг миллий ҳуқуқий интернет-порталида жойлаштирилган тегишли қарорида қайд этилган.
Шаҳар ва туманлар, қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш радиуси камида 1000 метр бўлган масофада ишлаб чиқаришга ихтисослашган ва тайёр дори воситалари билан савдо қилувчи дорихоналарни очиш мумкин, дейилади қарорда. Дорихонанинг хизмат кўрсатиш радиуси янги очилган дорихонадан пиёдалар ва транспорт йўллари бўйлаб энг яқин 2-3 та дорихонагача бўлган барча масофаларнинг ўртача арифметик қиймати сифатида аниқланади. Масалан, энг яқин 2 та дорихонагача бўлган масофа 800 ва 1200 м, дорихона хизмат кўрсатиш радиуси: (800 + 1200): 2 = 1000 (м). Маҳаллий ижро этувчи ва бошқарув органларининг архитектура ва шаҳарсозлик бошқармасининг энг яқин дорихоналаргача бўлган масофа тўғрисидаги маълумотномаси ушбу ҳисоб-китоб учун асос бўлади.