10:51 (11.02.2023)

3504

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифи давомида  фармацевтикага ихтисослашган янги ишлаб чиқариш қуввати ишга тушди

Тиббий корсетлар ва бандажлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхона “Super Medical Elements” МЧЖ томонидан ташкил этилган бўлиб, ушбу лойиҳани амалга ошириш давомида 1,6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилди ҳамда 40 та янги иш ўрни яратилди.

Ишлаб чиқариш майдони 1,4 минг метр квадратга тенг бўлган ушбу корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 400 минг дона (қиймати 50 миллиард сўмлик) маҳсулотни ташкил этади.

Таъкидлаш жоиз, янги корхона томонидан 2023 йилда Россия, Туркия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Қирғизистон давлатларига 1 миллион АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, беморлар саломатлигини қисқа муддатда асоратсиз тиклаш имконини берувчи, сифати халқаро стандартларга жавоб берадиган, импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида 2022 йилда 40 турдаги тиббиёт бандажлари ва корсетлар ишлаб чиқариш технологияси Туркиядан олиб келиниб, туркиялик экспертлар назоратида корхонага ўрнатилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech