08:35 (14.05.2025)
85
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилдаги 204-сон қарори билан Амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган 14 тоифадаги шахслар рўйхати белгиланган.
2025 йил 1-чораги давомида мазкур рўйхатдаги шахсларга компаниямиз ва унинг тизимидаги жамиятларга қарашли дорихоналар орқали 7 млрд, 446 млн сўмдан ортиқ дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди.
Бундан ташқари, 2025 йил 1-чораги давомида компания ва унинг тизимидаги жамиятларнинг реимбурсация дастурига уланган дорихоналари орқали жами 1 млрд, 278 млн. сўмлик дори воситалари беморларга электрон рецепт орқали бепул берилди.
Маълумот учун: Реимбурсация дастури доирасида гипертония ва юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2-тури, бронхиал астма, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан диспансер назоратида турган беморлар оилавий шифокорларига мурожаат этиб, электрон рецепт асосида дорихоналардан 27 турдаги дори воситаларини бепул олишлари мумкин.