08:51 (02.07.2024)

928

Японияда БФҚ дан фойдаланган яна 76 нафар истеъмолчи вафот этди

Япониянинг Kobayashi Pharmaceutical фармацевтика компанияси таркибида қизил хамиртурушли гуруч бўлган биологик фаол қўшимчаларни истеъмол қилган яна 76 кишининг ўлими юзасидан текширув ўтказмоқда, деб хабар берди Kyodo агентлиги.

Биринчи марта март ойида бешта истеъмолчининг ўлими маълум бўлган эди. Япония соғлиқни сақлаш вазири Кейзо Такеми шунга ўхшаш янги ҳолатларга изоҳ бериб, компанияни ҳукуматга тегишли ҳисоботларни тақдим этмаганликда айблади.

“Бу жуда ачинарли. Ўлим бўйича терговни Kobayashi Pharmaceutical компаниясига ишониб бўлмайди”, деди у журналистларга.

Март ойи охирида Японияда Kobayashi Pharmaceutical томонидан ишлаб чиқарилган кодзи қизил гуруч экстракти бўлган БФҚини қабул қилганидан кейин беш киши ҳалок бўлгани ва 114 киши касалхонага ётқизилгани хабар қилинган эди.

Жабрланганларнинг кўпида буйрак билан боғлиқ муаммолар бўлган. Маҳсулотлар сотиш бутунлай тўхтатилди. Вазият муносабати билан Япония ҳукумати кейинчалик фармацевтика компанияси корхоналарида текширувлар ўтказди. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech