12:32 (09.02.2023)

2587

Ўзбекистон махсус борти Туркияга етиб борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан мамлакат махсус борти ҳалокатли зилзилалар натижасида жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш мақсадида Газиантеп шаҳрига (Туркия) етиб борди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, бортда умумий сони 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи билан бир қаторда, навбатдаги гуманитар ёрдам партияси ҳам етказилди.

Жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида Мудофаа вазирлиги тиббий отрядининг 50 нафар ходими хизмат қиладиган бир гектар майдонга тўққизта алоҳида бўлинмадан иборат кўчма шифохона мажмуасини жойлаштириш режалаштирилган.

Қайд этилишича, ушбу дала шифохонаси барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech