11:50 (10.01.2025)

73

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш бошланади

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда трансёғлардан фойдаланишнинг чекланган миқдорларини белгилаш бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилади.

Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш тизимини кучайтириш ва бу борада санитария қоидаларини ишлаб чиқиб, меъёрларни юқори стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида:

- 2025 йил 1 июлга қадар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг лабораторияларини озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш учун зарур жиҳозлар билан таъминлаш чоралари кўрилади;

- 2025 йил 1 августга қадар озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда трансёғлардан фойдаланишнинг чекланган миқдорларини белгилаш бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқлаштирилиши таъминланади;

- 2025 йил 1 августга қадар озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва мониторинг қилиш мақсадида идоралараро яхлит Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech