14:51 (26.03.2024)
1745
В6 витамини етишмовчилиги белгилари NEWS.ru сайти учун интервьюда эндокринолог Вероника Савенко томонидан санаб ўтилган. Буларга депрессия, тери ва оғизда яралар пайдо бўлиши киради.
В6 витамини организмда синтез қилинмайди, у озиқ-овқатдан олинади. Бундан ташқари, В6 миядаги триптофан аминокислоталаридан серотонин нейромедиаторни синтез қилишда муҳим рол ўйнайди.
В6 витаминининг етишмаслиги кўпинча депрессия ёки ҳаддан ташқари асабийлашиш кўринишида намоён бўлади. Яна бир аломати: онгда чалкашлик бўлиши мумкин. Камчилик инсоннинг жисмоний соғлиғига ҳам таъсир қилади - терида, лаблар бурчакларида ва оғизда яралар (стоматит) пайдо бўлиши мумкин, баъзан эса тил яллиғланади (глоссит).
Танадаги В6 таркибини тўлдириш учун гўшт, мол буйраги ва жигари, треска ва тунец балиғи, товуқ ва бедана тухум сариғини истеъмол қилиш керак. Фундук, ёнғоқ, қарағай ёнғоқлари, бодомда ҳам витаминнинг кўп миқдори мавжуд.