09:40 (26.02.2024)
1398
Вакциналар хавфсизлигини тадқиқ қилувчи Global Vaccine Data Network маркази хулосаларига кўра, коронавирусга қарши вакцина олганларда неврологик ва юрак-қон томир касалликлари хавфи ортиб бормоқда.
Тадқиқот маркази ходимлари коронавирусга қарши эмланган 8 мамлакатдаги 99 миллион кишининг маълумотларини ўрганишди.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, мРНК вакциналарини олганларда (Pfizer, BioNTech ва Moderna) миокардит касаллигининг ривожланиш эҳтимоли кутилганидан кўра кўпроқ.
Олимлар, шунингдек, AstraZeneca компаниясининг Vaxzevria векторли вакцинаси билан эмлашдан кейин Гиена-Барре синдроми билан касалланиш ҳолатлари кўпайганини аниқладилар.
Гиена-Барре синдроми камдан кам учрайдиган касаллик бўлиб, унда тананинг иммунитет тизими ўз периферик нервларига ҳужум қилиб, ишдан чиқаради.
Бундан ташқари, векторли вакцинанинг қўлланишидан кейин миэлит касаллигининг ортиши аниқланди.