09:28 (21.02.2023)
2219
Марказий банк бошқарувининг “Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 16 февралда 1545-5-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар билан:
▪️Филиалга эга бўлмаган банк ёки банк филиалини банклараро тўлов тизимига улаш учун белгиланган қоидалар амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилди;
▪️банкларнинг вакиллик ҳисобварағида етарли маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, клиринг орқали ишловчи тўлов тизимларидан олинган банклар ўртасидаги якуний ҳисоб-китобга оид маълумотлар асосида амалга оширилган тўловлар бўйича маблағлар овердрафт сифатида акс эттирилиши белгиланди;
▪️вакиллик ҳисобварағида овердрафт юзага келган банкнинг Марказий банк ҳисоб-китоблар клиринг тизими ва Тезкор тўловлар тизими орқали операциялари вакиллик ҳисобварағида ижобий қолдиқ шакллангунга қадар тўхтатилиши қайд этиб ўтилди;
Шунингдек, низомнинг айрим бандларидаги нормалар амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.