09:00 (01.11.2023)
1758
Сиз бемор, шифокор, тиббий ҳамшира ёки фармацевт бўлишингиздан қатъий назар, ножўя самаралар ҳақида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасига хабар бериб, дориларни янада хавфсизроқ қилишда ёрдам беришингиз мумкин.
6-12 ноябр кунлари, дори воситаларининг ножўя самаралари ҳақида хабар бериш муҳимлиги тўғрисида ҳабардорликни ошириш мақсадида, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси дори воситаларини назорат қилувчи 85 дан ортиқ агентликлар ва бир қанча нодавлат ташкилотлар иштирокидаги #MedSafetyWeek-2023 глобал кампаниясида иштирок этади.