13:50 (10.12.2024)
712
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Кванго провинсиясида кўплаб ўлимга сабаб бўлган касалликни аниқлашда маҳаллий соғлиқни сақлаш органларига ёрдам бериш учун Конгога ўз экспертларини юбормоқда.
ЖССТ экспертлари жабрланган ҳудудга зарур дори-дармон ва диагностика воситаларини етказиб беради, улар ёрдамида касалликнинг сабабини аниқлаш мумкин бўлади.
Ҳозирги вақтда лаборатория тадқиқотлари ўтказилмоқда, деб хабар беради ЖССТ. Батафсил маълумотлар тадқиқот натижалари чиқиши билан тақдим этилади.
ЖССТнинг маълум қилишича, Конго соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтда минтақада 394 та касаллик ҳолати ва 30 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Шу ҳафтанинг бошида маҳаллий ҳокимият номаълум касаллик оқибатида 143 киши вафот этгани ҳақида хабар берган эди.
ЖССТ маълумотларига кўра, касалликнинг аломатлари бош оғриғи, йўтал, иситма, нафас олиш қийинлашиши ва камқонлик.