08:55 (08.04.2025)
536
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ёш гуруҳларининг янгиланган таснифини тақдим этди.
Эндиликда 18 ёшдан 44 ёшгача бўлганлар ёшлар ҳисобланади, ўртача ёш эса 45 ёшдан 59 ёшгача бўлган оралиқни қамраб олади.
Қариялар деб 60 ёшдан 74 ёшгача бўлган, кексалар деб эса 75 ёшдан 90 ёшгача бўлган шахслар тан олинади.
Ушбу таснифни ишлаб чиқишда саломатлик ва ташқи кўринишни яхшилаш, фертилликни ошириш, иш қобилиятини сақлаб қолиш ва бошқа муҳим жиҳатлар асос қилиб олинган.
Олимларнинг фикрича, бу ўзгаришлар аҳолининг интеллектуал даражасининг ошиши билан боғлиқ бўлиб, бу ўз навбатида тананинг қариш жараёнини секинлаштиришга ёрдам беради, деб ёзади ташкилот сайтида.