11:51 (04.03.2025)
333
Клетчатка - бу ўсимлик маҳсулотларида мавжуд бўлган мураккаб углеводларнинг бир тури. Клетчатка – бизнинг танамиздаги кўпчилик аъзоларнинг тўғри фаолият кўрсатишини таъминлайдиган муҳим модда ҳисобланади.
Ўсимликлардан тайёрланган озиқ-овқатлар таркибидаги озуқа толалари инсон организми фаолиятида муҳим роль ўйнайди:
✅ Ичаклар саломатлигида.
Клетчатка ичак фаолиятини яхшилайди, ич қотишининг олдини олишга ёрдам беради ва микрофлоранинг мувозанатини сақлайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кунига тахминан 30 грамм тола истеъмол қиладиган одамлар ошқозон-ичак муаммоларини бошдан кечириш эҳтимоли камроқ бўлади.
✅ Сурункали касалликлар хавфини камайтиради.
Кунига 30 грамм тола :
• юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради (24-30% га),
• қондаги қанд миқдорини нормаллаштириш орқали 2-тоифа диабет хавфини камайтиради;
• Саратоннинг айрим турларидан ҳимоя қилади (масалан, йўғон ичак саратони).
✅ Вазн йўқотиш ва метаболизмни яхшилашда.
30 грамм клетчатка иштаҳани назорат қилиб, тўйиш ҳиссини таъминлайди ва шу орқали вазн йўқотишга ёрдам беради. Шунингдек, шакарнинг сўрилишини секинлаштиради, бу эса глюкоза даражасини барқарорлаштиради.
✅ Яллиғланишнинг олдини олади.
Юқори клетчаткали диеталар организмдаги тизимли яллиғланишни камайтиради, бу эса сурункали касалликлар хавфини олдини олади. Шу билан бирга организмнинг қариш жараёнини секинлаштиради.
Бир инсон кунига ўртача атиги 15-18 г клетчатка истеъмол қилади, бу нормадан деярли 2 баравар кам. Минимал 30 г.га эришиш учун рационга нафақат сабзавотларни, балки резаворлар, дуккаклилар, донли маҳсулотларни ҳам киритиш муҳимдир.