11:52 (29.05.2025)
104
Ташкилот маълумотларига кўра, кўрсаткичларнинг ўсиши асосан Шарқий Ўрта ер денгизи, Жануби-Шарқий Осиё ва Ғарбий Тинч океани мамлакатларида кузатилмоқда.
Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб коронавирус билан касалланиш яна ўса бошлади, назорат пунктларида ижобий тестлар улуши ўтган июль ойидан бери биринчи марта 11 фоизга етди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сайтидаги маълумотномада айтилди.
"Назорат пунктларидан олинган маълумотларга кўра, 2025 йил февраль ойининг ўрталаридан бошлаб САРС-CоВ-2 нинг глобал фаоллиги ортиб бормоқда ва ижобий тест натижалари улуши 11 фоизга етди, бу 2024 йил июлидан бери кузатилмаган," - дейилади матнда.
ЖССТ маълумотларига кўра, ўсиш асосан Шарқий Ўрта ер денгизи, Жануби-Шарқий Осиё ва Ғарбий Тинч океани мамлакатларида кузатилмоқда. Ташкилот экспертларининг таъкидлашича, эмлаш касалликнинг оғир шакллари ва коронавирусдан ўлим ҳолатларининг олдини олишнинг асосий чораси бўлиб қолмоқда.
COVID-19 касаллиги бўйича фавқулодда ҳолат режими жаҳон соғлиқни сақлаш тизимида 2020 йил январь ойи охиридан 2023 йил 5 майгача амалда бўлган. ЖССТнинг 2025 йил 16 мартдаги маълумотларига кўра, дунёда 777 664 564 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган ва 7 091 788 киши вафот этган.