08:49 (28.01.2025)

644

ЖССТ: AҚШ 2026 йил 22 январда ЖССТни тарк этади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қўшма Штатлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таркибидан чиқиши ҳақида хабар берганини тасдиқлади. Президент Доналд Трамп томонидан имзоланган қарор 2026-йил 22-январдан кучга киради.

АҚШ ЖССТнинг энг йирик молиявий кўмакчиси бўлиб, умумий бюджетининг тахминан 18 фоизини таъминлайди. Ташкилотнинг сўнгги икки йиллик бюджети 2024–25 йиллар учун 6,8 миллиард долларни ташкил этди. Бироқ, AҚШ ўз мажбуриятлари доирасида ЖССТ аъзолигидан чиққунига қадар қанча пул тўлаши кераклиги ҳозирча номаълум.

Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини коронавирус ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа глобал инқирозларда жавоб чораларини вақтида кўра олмагани учун кескин танқид қилди. У шунингдек, AҚШнинг пандемия шартномаси бўйича музокаралардаги иштирокини тугатишни ва ЖССТ билан ишлайдиган Aмерика вакилларини чақириб олишни буюрди.

“Ҳаётий дастурларнинг амалга оширилишини таъминлай оладиган муқобил ҳамкорларни қидирамиз”, — дейилади фармонда.

Мутахассислар AҚШнинг таркибдан чиқиши ЖССТнинг асосий дастурларига, жумладан сил, ОИВ/ОИТС ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга қарши курашга путур етказишидан қўрқишади, деб ёзади Reuters агентлиги.

ЖССТ расмийлари Вашингтоннинг қароридан таассуф изҳор этиб, буни глобал саломатлик учун жиддий таҳдид деб атади. Трамп аввалроқ 2020-йилда AҚШни ЖССТ таркибидан чиқаришга ҳаракат қилган, бироқ бу жараён Жо Байден маъмурияти томонидан тўхтатилган эди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech