11:15 (21.02.2023)
2570
Россиянинг энг йирик Wildberries онлайн савдо платформаси жамоаси биологик фаол қўшимчалар (БФҚ)ни ва витамин комплексларини сотиш қоидаларини кучайтирди. Сотувчилардан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни талаб қила бошладилар.
Илгари сайт қоидалари сотувчига биологик фаол қўшимчаларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этишга рухсат берган. Энди сертификатнинг ҳақиқийлигини онлайн тасдиқлаш керак бўлади.
Матбуот хизматининг хабар беришича, 2022 йилнинг ноябрь ойидан буён Wildberries ушбу маҳсулотлар сифатини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим этмаган сотувчиларнинг 65000 дан ортиқ биологик фаол қўшимчалар ва витамин комплекслари таклифларини сайтга жойлаштиришдан бош тортган. Ҳозир Wildberriesда онлайн текширувдан ўтган 70 мингга яқин витамин комплекслари ва биологик фаол қўшимчалари мавжуд.
Wildberries истеъмолчилар учун онлайн харидлар нафақат фойдали, балки бутунлай хавфсиз бўлишини хоҳлашини, шунинг учун ҳамкорлар кўмагида янги IT-ечимлари ишлаб чиқиш ва татбиқ қилишда давом этишини таъкидлади.