09:36 (04.09.2023)

2136

Янгиланган асосий дори воситалари рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 3455, 31.08.2023 й. ) билан янгиланган асосий дори воситалари рўйхати (AДВР) тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикасининг асосий дори воситалари ва тиббий буюмлари рўйхатини тузиш бўйича Йўриқномага мувофиқ AДВР Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган фармакотерапевтик таснифлаш асосида шакллантирилади.

Мазкур рўйхатдан тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжини таҳлил қилишда, харидларни оқилона ташкил этиш ва дори воситаларини тақсимлашда, ходимларни уни тўғри қўллашга ўргатиш, маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан асосий дори воситалари ишлаб чиқарилишини рағбатлантиришда, асосий дори воситалари мавжудлигини мониторинг қилиш ва нархини шакллантиришда фойдаланилади.

Дори воситалари халқаро патентланмаган номи билан дозаси ва чиқарилган шакли кўрсатилган ҳолда AДВРга киритилади. Дори воситалари халқаро патентланмаган номга эга бўлмаган тақдирда, унинг ўрнини босувчи ном ёки таркиб кўрсатилади.

Янги рўйхатда 65 гуруҳга мансуб дори воситалари ўрин эгаллаган. Батафсил бу манзилда танишишингиз мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech