11:13 (17.11.2025)

80

Яқин ўн йилликда силдан ҳалок бўлиш хавфи икки баравар кўпайиши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ўтган йили дунёда 8,3 миллион киши туберкулёзга чалинган, 1,2 миллион бемор эса вафот этган.

Бу — глобал даражада энг юқори ўлим кўрсаткичларидан бири.

Сил — бедаво эмас. Унинг олдини олиш борасида ҳам амалий ечимлар мавжуд. Қолаверса, силни самарали даволаш бўйича жаҳон тиббиётида катта ютуқларга эришиляпти. 

Шунга қарамай, баъзи мамлакатларда :
• молиялаштириш паст,
• тиббий хизматга кириш имкони чекланган,
• профилактика ва назорат ишлари суст.
Натижада муаммо ҳануз глобал даражада долзарблигини йўқотгани йўқ.

Касалланиш ҳолатларининг 87% атиги 30 та давлат ҳиссасига тўғри келади. Улардан энг йириклари:
- Ҳиндистон — 25%
- Индонезия — 10%
- Филиппин — 6.8%
- Хитой — 6.5%
- Покистон — 6.3%

Шу сабаб ЖССТ ҳукуматларни силга қарши кураш чораларини кучайтиришга чақирмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech