14:39 (25.04.2025)

178

"Ёшлар оромгоҳи"да

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-239-сон қарорига мувофиқ, вазирлик ва идоралар ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарда ёшлар билан ишлаш учун масъул бўлган ходимларни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини услубий ва амалий жиҳатдан мувофиқлаштириб бориш мақсадида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Ёшлар оромгоҳи"да ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.

27 апрелга қадар давом этадиган мазкур ўқув семинарида "Дори-Дармон" акциядорлик компаниясининг ёшлар етакчиси М. Абдуллаев ҳам иштирок этаяпти.

Ўқув семинари давомида иштирокчилар ёшлар сиёсатини амалга оширишда ёшлар етакчисининг ўрни, ёшлар муаммоларини тизимли ўрганиш, тоифалар билан ишлаш, китобхонлик маданиятини ошириш, замонавий техналогиялардан фойдаланиш каби мавзуларда мутахассислар томонидан амалий билим ва кўникмалар берилиши билан бирга турли спорт мусобақалари ҳам ташкил этилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech