14:50 (04.06.2025)
139
Бу ерда қандай қоидалар бўлиши мумкин - дозани ўқиб чиқдим ва керакли миқдордаги препаратни ичдим. Лекин ҳаммаси бу қадар осон эмас.
Биринчидан, албатта, шифокор билан маслаҳатлашинг - бу ҳақиқатан ҳам муҳим. У сизга ҳақиқатан ҳам ушбу дори кераклигини ёки ўхшаш хусусиятларга эга бўлган дори воситасидан фойдаланиш яхшироқ эканлигинива аниқ дозани тайинлайди.
Иккинчидан, жадвалга аниқ риоя қилинг - дориларни ўз вақтида қабул қилишни унутманг ва кўрсатмаларни диққат билан ўрганиб чиқинг (дори воситасини овқатдан олдин, кейин ёки овқат пайтида қабул қилиш).
Учинчидан, турли дориларни қабул қилиш орасидаги вақтга риоя қилинг. Шифокор бизга дори ичишни буюрса (масалан, 1 таблеткадан кунига 2 марта), биз буни уйғоқ пайтимизда икки марта қабул қилиш деб қабул қиламиз. Шифокорлар эса 24 соатни назарда тутяпти. Шунинг учун баъзан қабул вақтини аниқлаш керак.
️Даволаш ҳар доим шифокор томонидан тайинланиши ва назорат қилиниши керак, чунки ҳар қандай дори-дармон ўзининг ножўя таъсирига эга. Дориларни қабул қилишда эса дорилар билан боғлиқ қуйидаги хатоларга йўл қўймасликга ҳаракат қилинг:
• нотўғри сақлаш; • муддати ўтган дорилардан фойдаланиш; • дори ичиш учун чой, қаҳва, шарбатдан фойдаланиш; • дори ва овқатнинг нотўғри комбинацияси; • дорини нотўғри вақт оралиғида қабул қилиш.