12:00 (18.10.2023)
1413
“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси Давлат буюртмаси асосида хорижлик ҳамкорлар билан шартномалар имзолаган ҳолда, 2020 йилда 1 300 000 доза, 2021 йилда 3 668 000 доза, 2022 йилда 2 347 000 дозав акциналар олиб келинган бўлиб, бу вакциналар болалар, ўқитувчилар ҳамда шифокорлар бепул эмланиши учун Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказиб берилди.
Жорий йилда 2 154 784 доза "Гриппол плюс" уч валентли гриппга қарши вакциналар олиб келинган бўлиб, бу вакциналарнинг:
2 100 000 дозаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига,
52 755 дозаси "O'zmedimpeks" МЧЖга,
500 дозаси "TIB ART"тиббиёт марказига,
1 315 дозаси Бухоро вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига,
175 дозаси "Oʼzbekiston Dori-Taminoti" МЧЖга реализация қилинди.