09:00 (24.01.2024)

995

Ўзбекистонда аҳоли томонидан туз истеъмол қилиш даражаси ўрганилади

Ўзбекистон аҳолиси орасида халқаро қабул қилинган стандарт методология асосида кенг кўламли тадқиқотлар ўтказилади. Бу - «Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасида белгиланган

Унга кўра, HBSC текшируви ўтказилади. Унда мактаб ёшидаги болалар орасида саломатлик соҳасида феъл-атвор ўрганилади.

Шунингдек, GYTS текшируви ташкиллаштирилади. У мактаб ўқувчилари орасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг тарқалганлигини ўрганишга қаратилган.

Бундан ташқари, STEPS текшируви мўлжалланган. У катта ёшдаги аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликлар хавфли омилларининг тарқалганлигини ўрганишга алоқадор.

Анемия (темир моддаси, В12 витамини етишмаслиги), йод етишмаслиги, фолий кислотаси ва А витамини етишмаслигининг тарқалганлиги ва сабабларини ўрганиш ҳам режалаштирилмоқда.

Аҳоли томонидан туз истеъмол қилиш даражасини ҳам ўрганиш кўзда тутилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech