09:56 (21.04.2025)

85

Ўзбекистонда биологик фаол қўшимчаларни божсиз олиб киришга чекловлар жорий этилади

Ўзбекистон ҳукумати шахсий эҳтиёж учун биологик фаол қўшимчаларни (БАДлар) олиб киришга чекловлар киритади.

2025 йил 20 июлдан бошлаб Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёж учун биологик фаол қўшимчаларни (БАДлар) божсиз олиб кириш қоидалари жорий этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 19 апрелдаги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатга кўра, эндиликда жисмоний шахслар озиқ-овқат қўшимчаларини қуйидаги миқдорда божхона тўловларисиз олиб киришлари мумкин бўлади (шу пайтгача ҳеч қандай чекловлар йўқ эди):

- суюқ ҳолатида ва сироп шаклида — 10 донагача флаконда;

- кукун ҳолатида — 0,5 килограммгача;

- таблетка — 100 донагача;

- капсула — 100 донагача ёки 4 донагача ПЕТ идишларда;

- қуритилган ҳолатда (ўсимлик гули, тана қисми ва илдизи) — 0,5 килограммгача.

Бундан ташқари, қарорда бошқа бир қатор товарларни божсиз олиб кириш қоидаларига ҳам аниқлик киритилди ёки ўзгартирилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech