09:04 (26.12.2023)

1650

Ўзбекистонликлар Янги йил байрамида неча кун дам олади

"2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги президент фармони  қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
22 март – жума; 
11 апрель – пайшанба; 
18 июнь – сешанба; 
3 сентябрь – сешанба; 
31 декабрь – сешанба.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 

2 январь – сешанба; 
23 март – шанба; 
12 апрель – жума; 
31 август – шанба; 
30 декабрь – душанба.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига;
13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар қуйидаги кунларда кетма-кет 4 кун дам олишади:

30 декабрь — шанба;
31 декабрь — якшанба;
1 январь — душанба;
2 январь — сешанба.

Бунда:

30 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

31 декабрь — якшанба (умумий дам олиш куни);

1 январь — душанба (Янги йил байрами);

2 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 6 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

3 январь (чоршанба) иш куни бўлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech