18:03 (05.12.2023)
1583
Халқаро олимлар гуруҳи одатий таомномадан соғлом турмуш тарзига ўтиш ўрта ёшли одамнинг умрини 10 йилга узайтиришини аниқлади. Илмий иш натижалари Nature Food журналида чоп этилди.
Тадқиқотчилар UK Biobank узоқ муддатли тадқиқотида 40 дан 69 ёшгача бўлган 467 354 нафар иштирокчи маълумотларини таҳлил қилдилар, улар генетик ва атроф-муҳит омилларининг одамларда касалликнинг ривожланишига таъсирини ўрганадилар. Овқатланиш ва хулқ-атворининг умр кўриш давомийлигига таъсири ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун олимлар одамларни овқатланиш тартиби бўйича гуруҳларга ажратдилар ва йиллар давомида қандай ўзгаришларни кузатдилар.
Носоғлом овқатланишдан соғлом овқатланишга ўтган одамларни аввалги турмуш тарзини сақлаб қолган иштирокчилар билан таққослаб, экспертлар биринчи ҳолатда умр кўриш давомийлиги ўртача бир неча йилга ошганини аниқладилар. Хусусан, носоғлом овқатланишдан соғлом овқатланишга ўтган ва унга амал қилган ўрта ёшлилар умри ўртача ўн йилга узайди.
Натижалар шуни кўрсатадики, узоқ умр кўриш билан боғлиқ бўлган парҳез дон маҳсулотлари, мевалар, балиқ ва оқ гўштни ўртача истеъмол қилишни;
-сут ва сут маҳсулотлари, сабзавотлар, ёнғоқлар ва дуккакли экинларни кўп истеъмол қилишни;
-тухум, қизил гўшт ва ширин ичимликларни нисбатан кам истеъмол қилиш ва тозаланган дон ва қайта ишланган гўштни кам истеъмол қилишни ўз ичига олади.
Ўлим даражаси билан энг кучли ижобий алоқалар ширин ичимликлар ва қайта ишланган гўштларда, энг кучли тескари алоқалар эса дон маҳсулотлари ва ёнғоқларда кузатилган.