08:55 (25.03.2025)
250
Статинларни қабул қилиш, холестеринни пасайтирадиган дорилар - жигар саратони ва унинг асоратлари ривожланиш эҳтимолининг пасайтиради. Гарвард тиббиёт мактаби олимлари шундай хулосага келишди.
Гепатоцеллюляр карцинома- жигар саратонининг энг кенг тарқалган ва хавфли шаклларидан бири бўлиб, кўпинча сурункали жигар касалликлари фонида юзага келади. Тадқиқотчилар сурункали жигар касаллиги билан оғриган 16 000 дан ортиқ беморларнинг тиббий маълумотларини таҳлил қилишди ва статинларни қабул қилганларда саратоннинг бу тури ривожланиш эҳтимоли камроқ эканлигини аниқлади.
10 йиллик кузатувдан сўнг малум бўлдики, статинларни қабул қилмаган беморларнинг 8 фоизига жигар саратони ташхиси қўйилган. Дориларни қабул қилганлар орасида эса касалланиш даражаси деярли икки баравар паст - 3,8 фоизни ташкил этди. Статинларни қабул қилиш, шунингдек, цироз ва жигар етишмовчилиги каби жиддий асоратлар хавфини ҳам камайтиради.
Энг катта ҳимоя таъсири жигарга яхшироқ кириб борадиган аторвастатин ва симвастатин каби липофил статинлар билан кузатилди. Узоқ муддатли фойдаланиш (600 доза ва ундан кўп) жигар саратони ривожланиш хавфини 40 фоизга камайтирди.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, статинлар нафақат холестеринни пасайтиради, балки яллиғланишга қарши ва антиоксидант таъсирга эга, бу эса дориларнинг жигарга ҳимоя таъсирини тушунтириши мумкин. Бироқ, аниқ хулосалар чиқариш учун қўшимча клиник синовларни ўтказиш талаб этилади.