09:01 (24.11.2023)

1436

ЖССТ Хитойни болаларда номаълум пневмония эпидемияси ҳақида маълумот алмашишга чақирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Хитойдан болаларда номаълум пневмония авж олгани ҳақида қўшимча маълумот сўради, деб хабар бермоқда Reuters.

ЖССТ матбуот хизмати Хитой Халқ Республикаси Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси 13-центабр куни Хитойда респиратор касалликлар билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани ҳақида хабар берганини эслатди. Кейин Хитой расмийлари буни анти-ковид чекловлари олиб ташланиши ва маълум грипп вирусларининг тарқалиши билан изоҳлади.

«ЖССТ Хитойга респиратор касалликлар ва болаларда пневмония эпидемиялари кўпайиши ҳақида батафсил маълумот бериш учун расмий сўров юборди», — дейилади ташкилот баёнотида.

Куни кеча The Telegraph газетаси Хитой шимолидаги болаларда келиб чиқиши аниқ бўлмаган пневмония авж олгани ҳақида ПроМед (дунё бўйлаб одам ва ҳайвонлар касалликлари тарқалишини кузатувчи) маълумотларига асосланиб хабар берди. Нашрнинг таъкидлашича, Хитой касалхоналари «касал болалар билан тўлиб кетган» ва эпидемия Пекин каби йирик шаҳарларга тарқалиб бўлган.

The Telegraphтаъкидлаганидек, айнан ПроМеднинг 2019 йил декабрь ойи охиридаги огоҳлантириши кўплаб шифокорлар ва олимларнинг эътиборини илгари номаълум бўлган, кейинчалик Sars-Cov-2 (COVID-19) деб аталадиган вирусга қаратди.

Тайваннинг FTV Неwс телеканали ҳам Пекин ва Лияонинг касалхоналари касал болалар билан тўлиб кетгани ҳақида хабар берди. «Уларда йўтал ва шунга ўхшаш ҳеч қандай аломат йўқ. Болаларда шунчаки юқори ҳарорат (иситма), кўпчиликнинг ўпкасида тугунлар пайдо бўлган», — деди нашрга пойтахтликлардан бири. Пекинлик яна бир фуқаронинг айтишича, ҳозирда шамоллаш белгилари билан мактабларга келиш тақиқланган ва содир бўлаётган барча ҳодисалар «давлат сири»дир.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech